TF1 нашрида Lamborghini суперкарининг патент суратлари пайдо бўлди. Суратларда Centenario (LP770-4 V12) экстремал купеси тасвирланган бўлиб, машина итальян маркаси асосчиси Ферруччо Ламборгини таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб чиқарилади. 

Автомобиль ҳақида расмий тарзда эълон қилинмаган, лекин унинг тез орада яратилиши ўтган йилнинг сентябрь ойида ОАВда маълум бўлганди. Хабар қилинишича, машина чекланган миқдорда, яъни 20 дона ишлаб чиқарилади. Машинанинг нархи миллион еврога баҳоланмоқда.

Аниқланган маълумотга кўра, адад 40 та машина – 20 та купе ва 20 та родстерни ўз ичига олади.

Компания январь ойида Centenario (LP770-4 V12)га буюртмалар қабул қилишни тўхтатди. Биринчи партиядаги барча машиналар сотиб олинди. Бир автомобиль нархи 2,2 миллион еврони ташкил қилган.

Тахминларга кўра, машина Aventador–LP750-4 SV (SuperVeloce) модификацияси асосида тайёрланади. Янги модель 12 цилиндрли 6,5 атмосферали, 750 от кучидан 770 от кучигача оширилган двигатель билан жиҳозланади. Купе биринчи “юзликка” 2,7 сонияда, яъни SuperVeloce дан 0,1 сония тезроқ ета олади. Максимал тезлик бир соатда 350 километрдан ошади.

Lamborghini Centenario (LP770-4 V12) март ойида Женева автосалонида оммага кўрсатилади.