АҚШнинг Луизиана штатидаги турмада 43 йил бир кишилик камерада жазони ўтаган Альберт Вудфокс 20 февралда озодликка чиқадиган бўлди, деб ёзмоқда The Guardian нашри.

Вудфокс турма қўриқчисини ўлдиргандан кейин 1972 йилдан бери бир кишилик камерада сақланган

Турма қоидаларига кўра, маҳбус куннинг 23 соатини камерада ўтказган, қолган бир соат эса унга турманинг ички ҳовлисида сайр қилишга рухсат берилган.

Ўтган йили апелляция суди Вудфокснинг озод қилинишини рад этганди.

Вудфокс афроамерикаликларнинг сўл радикал ҳаракати "Қора пантералар" ташкилотчиларидан бири бўлган.