Alcatel Россия мобил телефонлар бозорида етакчига айланди

Технология 20 Февраль 2016 2459

Таҳлил ишлари билан шуғулланадиган Counterpoint Technology компанияси Россия мобил телефонлар бозорини ўрганиб чиқиб бу борадаги биринчи ўринга Alcatel бренди чиқиб олгани ҳақида маълум қилди.

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россияга 2015 йилнинг октябрь-декабрь ойларидаги мобил телефонлар етказиб берилиши, ўтган йилнинг шу даврига қараганда 8 фоизга ошган. Бир квартал олдинги кўрсаткичларга кўра эса 27 фоизга ошиш кузатилганди.

Counterpoint келтирган статиска маълумотларига кўра, Alcatel 2015 йилнинг тўртинчи чорагида 11 фоизлик улуш билан Россия мобил телефонлар бозори етакчисига айланган.

Компания Россия Федерациясига ўз телефонларини етказиб беришни 60 фоизга оширган. Рўйхатнинг 2-ўринидаги Samsung Electronics эса телефонлар етказиб бериш кўрсаткичи 28 фоизга камайтирган, натижада унинг бозордаги улуши 16,5 фоиздан 11 фоизга тушиб кетган. Бу учликни 8.9 фоиз улуш билан Ҳиндистоннинг Micromax компанияси якунлайди.

Россиянинг смартфонлар бозорида етакчиликни Samsung ушлаб турибди. Lenovo иккинчи , ZTE эса учинчи ўринда қайд этилди. Apple эса Россиядаги иқтисодий ҳолат ва рубль девалвацияси сабаб тўртинчи ўринга тушиб кетган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 57020 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5773 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 114345 Жамият
Венесуэла собиқ бош прокурори мамлакатдан чиқиб кетди
12:40 43 Жаҳон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 6615 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1524 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 1351 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар