Алина Кабаева бадиий гимнастиканинг келажаги учун хавотир билдирди

Спорт 20 Февраль 2016 3373

Бадиий гимнастика бўйича Олимпия чемпиони Алина Кабаева бадиий гимнастика ривожланишда тўхташи мумкинлиги муносабати билан бу спорт турининг келажаги учун хавотир билдирмоқда. Кабаева бу ҳақда "Р-Спорт" нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Россиялик гимнасткачилар хатоларга йўл қўйиб, бошқа давлатларга "совға" қилишгандагина ютқазишлари мумкин. Бироқ ҳозирда аввалгидек жўшқинлик кўринмаяпти ва мен бу ҳақда индамасдан тура олмайман. Мен бадиий гимнастика ривожланади, деб ишонгандим. Бироқ агар гимнастика ривожланишда тўхтаса, бу спорт тури қизиқарсиз бўлиб қолади", деб айтди Кабаева.

Кабаева 19-21 февраль кунлари Москвада бўлиб ўтадиган бадиий гимнастика бўйича Москва Гран-приси очилиш маросимида иштирок этди. Мусобақаларда 45 та давлат вакиллари иштирок этади. Мусобақа доирасида асосий стартга киритилмаган спортчилар учун Alina Cup мусобақаси ташкил этилади.

Кабаева спорт фалоиятини 2007 йилда якунлаган. У 2004 йилги Олимпия ўйинлари олтин медалини ва 2000 йилги Олимпия ўйинлари бронза медалини қўлга киритган. Кабаева, шунингдек, 2 карра жаҳон чемпиони, 5 карра Европа чемпиони, 6 карра Россия чемпиони ҳисобланади.

Кабаева 2007 йилдан Россия Давлат думаси депутати сифатида фаолият юритган, унинг ваколати 2014 йил 16 сентябрда тугатилган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар