Андижонда ўтказилган “Ҳоким Кубоги” мусобақасида ғолиблар аниқланди

Спорт 20 Февраль 2016 2030

15-20 февраль кунлари Андижон шаҳридаги Шўрбулоқ стадионида 14-15 ёшли ўсмирлар ўртасида футбол бўйича “Ҳоким Кубоги” турнири бўлиб ўтди.

Вилоят футбол федерацияси ҳамда Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада Олимпия заҳиралари коллежи жамоаси, Андижон шаҳар футболга ихтисослашган мактаб-интернати ва вилоят футболга ихтисослашган мактаб-интернатидан иккитадан жамоа, “Шаҳрихон-33” жамоаси, вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби, “Фарғона” жамоалари иштирок этдилар.

Муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақа якунларига кўра, Фарғона жамоаси учинчи, вилоят футболга ихтисослашган мактаб-интернати жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, ғолиблик Андижон шаҳар футболга ихтисослашган мактаб-интернати футболчиларига насиб этди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида сўз олган Андижон шаҳар ҳокими Улуғбек Солиев ҳамда вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Алишер Узоқов мусобақа иштирокчиларини кўрсатган ажойиб ўйинлари учун қутладилар. Турнирда ўзини кўрсатган турли номинация эгалари ва совриндорларга эсдалик совғалари топширилди. Мусобақанинг ғолиб жамоаси эса Кубок билан тақдирланди. 

-Бугун якунига етган беллашувлар вилоятимизда кўплаб иқтидорли футболчилар вояга етаётганини кўрсатиб берди - дейди вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Алишер Узоқов. – Ўйлайманки, улар орасидан турли терма жамоаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган ўйинчилар етишиб чиқади.

 

 

 

Элмурод ЭРМАТОВ, Андижон

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45878 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15390 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95588 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 270 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 309 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 362 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1969 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1866 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3149 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 2101 Жамият
Кўпроқ янгиликлар