БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурия-Туркия чегарасидаги кескин ҳолатни кўриб чиқади

Жаҳон 20 Февраль 2016 2059

Россия Федерацияси сайъ-ҳаракатлари билан БМТ Хавфсизлик Кенгашида Сурия-Туркия чегарасидаги жараён бўйича ёпиқ мажлис ўтказилади. Бу ҳақда БМТнинг Россия ваколатхонаси хабар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисни соат 15:00да (Тошкент вақти билан соат 01:00) ўтказади.

19 февраль куни РФ Ташқи ишлар вазирлиги Туркия Сурия шимолига қуролли кучларини киритиш режалари ҳақида эълони билан Сурия-Туркия чегарасидаги ҳолат кескинлашганини маълум қилди.

"Россия делегацияси БМТ Хавфсизлик Кенгашига "Суриянинг суверинитети ва ҳудудий дахлсизлигига хавф солувчи ва БМТ ҲК 2255 резолюциясини бузувчи ҳар қандай ҳаракатларни тўхтатиш"ни талаб қилувчи резолюция лойиҳаси билан чиқади", - деганди РФ Ташқи Ишлар Вазирлиги расмий вакили Мария Захарова.

Сурия-Туркия чегарасидаги ҳолат Анқарадаги теракт ва жанубий-шарқий Туркиядаги портлашлардан жуда кескинлашди. Ушбу терактларда 30дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва бир неча ўнлаб кишилар жароҳат олишган.

Туркия бош вазири бўлган воқеаларда суриялик курдларни айблади.

19 февраль куни бўлиб ўтган терактлар бўйича жавобгарликни Курд жангари гуруҳларидан бири ўз зиммасига олди.

FT: Туркия ва Саудия Арабистони Сурияга қўшин олиб кириши мумкин

Кўпроқ янгиликлар