Боливиянинг YPFB компанияси Испаниянинг Repsol компанияси билан биргаликда Боливия ҳудудида янги газ конларининг очилгани ва бунинг эвазига мамлакатнинг газ захиралари 40 фоизга ошганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ABI.

"Шунча катта иш, геологик ва геофизик тадқиқотлардан кейин мен "Каипипенди" блокида бир қатор муҳим газ конларининг топилганини маълум қилишдан мамнунман, бу конларнинг салоҳияти 4 трлн куб метр газни ташкил қилади", деб айтди Repsol раҳбари Диего Диас.

Диаснинг айтишича, 2019 йилда бу конларда ҳар куни 18 млн куб метр газ олинади.

Аввалроқ Боливияда 23 йилда биринчи марта янги нефть конлари аниқлангани маълум қилинганди.