Император пингвинлари сувда яхши сузишади, аммо қуруқликда яхши юра олишмайди. Лекин ҳар ёз мавсумида зурриёт қолдириш мақсадида улар қуруқликка чиқишга мажбур бўлишади. У ерда улар учун озуқа бўлмагани сабабли, пингвинлар олдиндан овқатланиб, семириб олишади ва кейинчалик шу захира ҳисобига яшашади.

Биолог Астрид Вилленер ва унинг касбдошлари пингвинларнинг оғирлиги уларнинг қадам босишига қандай таъсир қилишини ўрганишди. Бунинг учун улар қуруқликка энди чиққан 10та ёввойи қушларни тутиб, югуриш йўлакчасида юришга мажбурлашди. Кейин пингвинларни оч қолдириб, уларни озиши учун яна йўлакчада синаб кўришди. Уларнинг ҳаракатлари устларига кийдирилган акселерометрлар орқали ўрганилди.

Тадқиқотчилар шуни аниқлашдики, дўмбоқ пингвинлар ўз панжаларида камроқ турғун тура олишади. Бунинг сабаби, қушлар олдинроқ эгилиб ўзларининг оғирлик марказларини ўзгартиришади.

Вилленер ScienceNews нашрига берган шарҳида, уларга бу қай даражада ва нима сабабли хавфли эканини айтиб ўтди.

"Агар пингвинлар юрмасдан тўхтаб туришса, йиртқичлар уларни катта бўронқуш деб ўйлаб еб қўяди. Шунинг учун, дўмбоқ пингвинлар учун тик юриш жуда муҳим”, деб таъкидлади Вилленер.