Фижи ороллари яқинида 5 магнитудадан кучлироқ учта зилзила юз берди

Жаҳон 20 Февраль 2016 2800

Фижи ороллари яқинида бу ерни тарк этаётган "Уинстон" тўфони вақтида 5,1 дан 5,8 магнитудагача бўлган учта зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ геологик хизмати маълум қилди.

Бу ерда 5,8 магнитудали энг кучли зилзила 20 февралда Тошкент вақти билан 20:51 да, Ндои оролидан 155 км узоқликда юз берди. Зилзила ўчоғи 579,4 км чуқурликда бўлган.

Бундан тахминан 20 дақиқа ўтиб, шу жойнинг ўзида 5,2 магнитудали яна битта зилзила қайд қилинди.

Бундан аввалроқ 5,1 магнитудали зилзила Тошкент вақти билан 19:58 да қайд қилинганди. Зилзила маркази Ндои оролидан 280 км узоқликда, ўчоғи 595,5 км чуқурликда бўлган.

Зилзила оқибатида вайроналар ва жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Аввалроқ Фижи оролига 5-хавф даражаси берилган "Уинстон" тўфони ёпирилгани маълум қилинганди. Расмий маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида 1 киши ҳалок бўлган. Айни вақтда тўфон оролдан узоқлашмоқда. Ҳокимият маҳаллий аҳолини сув тошқинлари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар