2018 йилги қишки Олимпия ўйинларида иштирок этишга даъвогарлик қилаётган 19 ёшли франциялик фристайлер Уго Ложье навбатдаги қишки Олимпия ўйинлари мезбони – Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳридаги слоупстайл трассасини намойиш қилди ва қишки спорт турларидан энг чиройлиларидан бири бўлган слоупстайл билан яқиндан танишишга имкон берди.

Слоупстайл фристайл, сноуборд, маунтинбординг қишки спорт турлари бўйича мусобақалар тури бўлиб, трасса бўйлаб жойлашган турли тўсиқлар – трамплинлар, пирамидалар, контр-қияликлар, дропларда акробатик сакрашлар сериясини бажаришдан иборат.

Пхёнчхандаги 2018 йилги ХХIII қишки Олимпия ўйинлари 2018 йилнинг 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади.