Илон Маск Tesla.com сайтини сотиб олиши мумкин

Технология 20 Февраль 2016 1469

SpaceX ва Tesla Motors компанияси бошлиғи Илон Маск 9 йиллик мулоқотдан сўнг, Tesla.com сайтини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақида Bloomberg хабар берди.

Қайд этиш керакки, мазкур сайт Никола Тесланинг ашаддий мухлисларидан бирига тегишли. У сайтни 1992 йилда сотиб олган. Бироқ 24 йилдан буён сайтни ишлатмайди.

Шу сабабли компания бу ном банд бўлгани учун Teslamotors.com. доменини сотиб олишга мажбур бўлганди. Айни кунда Tesla.com манзили бўйлаб кирмоқчи бўлсангиз, тўғридан-тўғри Илон Маск компаниясининг порталига ўтиб кетасиз.

Нашрнинг ёзишича, Маск бу жараённи омадли якунласа, ниҳоят ўз компанияси номини Tesla деб ўзгартириш имконига эга бўлади.

Кўпроқ янгиликлар