Англиянинг «Лестер» клуби ҳужумчиси Жейми Варди ўзи ҳақида фильм суратга олиш режалаштирилаётганини тасдиқлади. Футболчи фильмда уни Винни Жонс ўйнашидан умидвор эканини ҳам таъкидлаб ўтди.

«Ўйлашимча, мен ҳақимда ростан ҳам фильм суратга олишмоқчи. Бу борада барча қарталарни очиб ташласам ғалати бўлади. Аммо фильм суратга олиниши режалаштирилаётганини айтишим мумкин. Унда мени образимни Винни Жонс ўйнашини истардим», - дея Вардининг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, Винни Жонс футболчи сифатида фаолият кўрсатган. 1988 йилда «Уимблдон» сафида Англия кубогида зафар қучган футболчи, асосан майдондаги ўта қўпол ҳаракатлари ва можаролари билан ёдда қолган. Футболчилик фаолиятини якунлагач, Жонс актёр сифатида фаолият кўрсата бошлаган. Унинг ижросидаги «Қарта, пул, икки ствол», «Улкан чўмич», «Икс одамлари: сўнгги жанг» каби машҳур фильмлар суратга олинган.

"Гол" фильми ижодкорлари Жейми Вардининг ҳаётини кино қилишмоқчи