Lenovo компанияси қиммат бўлмаган A7010 смартфонининг интернет-сотувини бошлади.

Қурилма 5,5 дюмли экран ва оширилган сиғимдаги (3300 мА*ч) аккумуляторга эга. 

Қурилманинг IPS-экрани Full HD (1920х1080 пикселли) камерасини ўзида мужассам этган. Смартфонда саккиз ядроли, 1,5 ГГц частотали MediaTek MT6753 процессори мавжуд. Оператив хотира -2 ГБ, ичига эса 32 ГБ хотира ўрнатилган. Шунингдек, microSD хотира картасини ҳам кўтара олади.

Lenovo сайтинининг маълумотида келтирилишича, смартфоннинг максимал ушлаб турувчи сиғими – 32 ГБни ташкил этади, лекин пресс-релизларда 128 ГБ дея қайд этилган.

Lenovo A7010 4G/LTE тармоғига уланган ҳолда иккита кичик ҳажмдаги SIM-карталар билан ишлай олади. Орқа камерада 13 мегапикселли сенсорли бўлиб, автофокусировка (PDAF) тизими ва ранглар ҳароратини бошқарувчи икки LED Flаsh чироғига эга. Олд камера – 5 мегапиксел. Қурилма 5.1.1 Lollipop Android версияли операцион тизимда ишлайди.

Бундан ташқари, мобиль телефонда Dolby Atmos билан ишловчи 1,5 Вт ли кучга эга олд динамикаси мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида кўча ёки уйда ташкиллаштирилган кичик дискотекаларни ўтказиш мумкин. Динамикани эса орқа панелда жойлашган бармоқларни босиш датчиги орқали бошқариш мумкин.

22 февраль куни, сотувнинг илк санасида Lenovo A7010 смартфонини Lenovo интернет-магазинларида 207,56 долларга сотиб олиш мумкин. Қолган кунлари эса қурилма 222,48 доллардан сотувга чиқади.

Lenovo аппарати нархи ва хусусиятига кўра ўз рақобатчиларидан яқиндагина сотувга чиққан Huawei компаниясининг Honor 5X смартфонини ёдга солади. Бироқ Lenovo A7010’да Honor 5X’га нисбатан икки баробар катта хотира ва 10 фоиздан ортиқ чидамлироқ батарея бор. Huawei смартфонининг корпуси алюминийдан, Lenovo’ники эса пластик-поликарбонатдан тайёрланган.