Екатеринбургда яшовчи Екатерина Вологженинова 2014 йилда ўзининг компьютеридан "ВКонтакте" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида экспертлар экстремистик деб тан олган бир неча суратларни чоп этган. Бу ҳақда "Московский комсомолец" газетаси хабар бермоқда.

Аёл ушбу ҳаракати учун суд олдида жавоб беришига тўғри келган. Аёлга нисбатан айб қўйилишига сабаб бўлган суратлардан бирида Владимир Путинга ўхшаш, ҳарбий кийимдаги эркак Донбасс харитаси устидан ханжар тортаётганда унинг қўлини сурат четидан чиқиб турган қўл тўхтаётгани тасвирланган ҳамда "Ярамасни тўхтат" (Останови заразу) деган ёзув бўлган. Яна бир суратда украиналик қиз тасвирланган ва "Москвалик босқинчиларга ўлим" деб ёзилган. Бундан ташқари, Вологженинова Россияда тақиқланган Украинанинг "Ўнг сектор" етакчиси Дмитрий Ярош гуруҳидаги "Россияликлар заҳарланган ва носоғлом, украиналиклар эса эркин бўлган, бор ва бўлади" деган матнни қайта чоп этган.

"Екатеринбург Онлайн" нашри маълумотларига кўра, суд аёлнинг Путин кўринишидаги ҳарбий суратини унинг айбининг исботи сифатида қабул қилмаган, чунки айбловчиларнинг фикрича аёл бу ҳаракати билан ҳақорат қилган "Замонавий Россия ҳокимияти вакиллари" ижтимоий гуруҳини норасмий деб топган.

Натижада суд аёлни 320 соатлик мажбурий ишларга жалб қилиниши (кунига 4 соатдан) жазо ҳукмини чиқарди. Бундан ташқари, суд ҳақами аёлга тегишли ноутбук ва компьютер сичқончаси йўқ қилиниши кераклигига кўрсатма берди.

Ura.ru маълумотларига кўра, аёл ноутбукни кредитга сотиб олган ва у йўқ қилинишидан афсусланишини ҳамда суд қарори устидан судга шикоят қилишини айтган.