Висконсин-Мэдисон университетининг муҳандислари юриш орқали мобиль телефонни қувватлаш имконини берадиган кроссовкани тақдим қилишди.

Асосий ихтирочилардан бири бўлган профессор Том Крупенкиннинг сўзларига кўра, инсоннинг ҳар бир қадами катта миқдордаги қувват ишлаб чиқаради ва уни электроэнергияга айлантириш мумкин.

Сўнгги тадқиқотлар натижасига кўра, махсус механизм ўрнатилган бир жуфт кроссовка 20 Вт.гача электроэнергия ишлаб чиқариши мумкин. Бу исталган гаджет ва смартфонни қувватлаш учун етарли.

Ҳозирда кроссовкалар концепт ҳисобланса-да, келажакда бундай оёқ кийимлар сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

Қуйида кроссовканинг қандай ишлашини кўришингиз мумкин.