Хитойлик фотограф Kai Caemmerer Хитойнинг одамларсиз ҳувиллаб қолган 12 та суратини намойиш этди.

Сирли мегаполисларда деярли барча нарса мавжуд – юқори синфли турар-жой мажмуалари, осмонўпар иморатлар, хаттоки, оммавий арт-бинолар ҳам бор – фақатгина одамлар йўқ.

Муаллиф ўз фотосуратлари билан мазкур мегаполислар Хитойнинг қишлоқда истиқомат қилувчи аҳолисини кўчириш бўйича улкан режаси асосида яратилганини кўрсатмоқчи бўлди.

2026 йилга келиб, 250 миллионга яқин аҳоли ушбу сокин ва қоронғи шарпа-шаҳарларга кўчиб ўтиши керак.

Лекин айни дамда бу ҳодиса рўй бермади ва хитойликнинг ажойиб фотосуратлари шаҳарсозлик ривожланишининг мутлақо янгича турини ўзида акс эттирди.