«Ювентус»нинг Италия чемпионатидаги ғалабали серияси тўхтади

Спорт 20 Февраль 2016 1967

19 февраль куни Италия чемпионатининг 26-турида «Болонья» ҳамда «Ювентус» клублари ўзаро баҳс олиб боришди. Унда 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Учрашув туринликларнинг кичик устунлигида ўтганига қарамай, дарвозалар дахлсиз қолди ва томонлар нурсиз дурангга имзо чекишди.

Шу тариқа, «кекса синьора»нинг 15 ўйиндан иборат ғалабали серияси якун топди.

Туринликлар 2015 йилнинг 31 октябридан («Торино» 2:1 ҳисобида мағлуб этилган) бери шу вақтгача А серияда ўтказилган 15 тур ўйинида фақат ғалаба қозонганди. Энди «Ювентус» «Интер»нинг 2006-2007 йилларда қайд этган 17 ўйиндан иборат ғалабали сериясини янгилай олмади. Бундан ташқари, «Ювентус» болоньяликлар жамоаси дарвозаси томон ўйин вақтида биронта аниқ зарба бера олмади ва бундай ҳолат 2011 йилдан буён илк марта қайд этилди. Ўшанда, 2011 йилнинг 5 мартида «Милан»га қарши ўйинда (0:1) ҳам туринликлар рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмаганди.

Шунингдек, болоньяликларга қарши ўйинда ҳам дарвоза дахлсизлиги сақлаб қолиниши эвазига жамоа кейинги еттинчи учрашувда "қуруқ ўйин" қайд этди. «Ювентус» айни вақтда ўзидан 1 учрашув кам ўтказган «Наполи»ни 2 очко ортда қолдирган ҳолда 58 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилиб турибди.

Италия чемпионати, 26-тур

Болонья – Ювентус 0:0
Болонья: Миранте - Гастальделло, Масина (Констант, 73), Мбайе, Майетта - Таидер (Бриенца, 82), Диавара, Донса - Риццо (Мунье, 65), Жаккерини, Дестро.
Ювентус: Буффон - Лихтштайнер, Бонуччи, Бардзальи, Эвра - Стураро, Маркизио, Перейра (Куадрадо, 46), Погба -Дзадза (Дибала, 68), Мората.
Огоҳлантиришлар: Гастальделло - Стураро, Маркизио

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49224 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102930 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52879 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9831 Lifestyle
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 217 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1423 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1181 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1126 Спорт
Трампни руҳшунос текширувига юбориш таклиф этилди
07:32 2469 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2401 Жамият
Кўпроқ янгиликлар