23-24 февраль кунлари Осиё Чемпионлар лигаси турнирининг 1-тур учрашувлари ўтказилади.

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси илк турни меҳмонда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрини ҳимоя қилувчи “Ал-Наср” клубига қарши ўтказади.

Тошкентликлар делегацияси бугун, 21 февраль куни тонгида Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига йўл олди.

“Ал-Наср” – “Бунёдкор” учрашуви 23 февраль куни Ар-Риёддаги “Қирол Фаҳд” стадионида Тошкент вақти билан соат 22:15да бошланади.