Сурия президенти Башар Асад Саудия Арабистонидан Туркия орқали Сурияга жангарилар юборилаётганини тахмин қилди. У бу ҳақда El Pais испан нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Саудия Арабистони террорчиларнинг бош молиячиси ҳисобланади. Уларни самолётларга ўтказиб, Туркияга юборишади, у ердан эса Сурияга", деб айтди Асад. Унинг айтишича, "Туркия Суриядаги воқеаларга аралишишидан олдин ҳам Сурияга жангарилар юборган".

Шу сабабли Асад Саудия Арабистони ва Туркиянинг Суриядаги қуруқликдаги операцияларини ноқонуний деб айтди. "Бу баҳона. Агар бу юз берса, биз бу давлатларнинг ҳарбийларига террорчилар каби қараймиз. Биз ўз давлатимизни ҳимоя қилмоқдамиз. Ҳеч кимнинг Сурияга сиёсий ёки ҳарбий нуқтаи назардан киришга ҳаққи йўқ", деб таъкидлади Асад.

Асад Сурия ҳукумати қуролланган гуруҳлар томонидан урушаётган хорижликларга колган террорчиларга каби муносабатда бўлишини айтди.

Шу билан бирга Асад қуролни ташлайдиган муҳолиф гуруҳларни афв этишга ваъда берди. "Биз уларга амнистия эълон қиламиз, охирги икки йил шундай қилмоқдамиз", деб қўшимча қилди Асад.

Унинг айтишича, "қонун ва конституция нуқтаи назаридан, одамларга ва ҳукуматга қарши қурол йўналтирган исталган одам, хоҳ ўз юртида, хоҳ Сурияда, хоҳ бошқа давлатда бўлсин террорчи ҳисобланади".