Башар Асад: террорчиларни 80 та давлат қўллаб-қувватламоқда

Жаҳон 21 Февраль 2016 12225

Сурия ихтилофини тартибга солиш нафақат ўт очишни тўхтатишни эълон қилишга боғлиқ, деб айтди Сурия президенти Башар Асад El Pais газетасига берган интервьюсида.

"Биз ўт очишни тўхтатишга тайёрлигимизни эълон қилдик, бироқ гап фақатгина эълонларда эмас", деб айтди Асад. Асаднинг фикрича, Суриядаги вазиятни тартибга солишга таъсир қилувчи бир қатор омиллар мавжуд. "Мисол учун, террорчилар ўт очишни тўхтатишдан фойдаланишларига йўл қўймаслик керак. Шунингдек, муваффақият бошқа давлатларга, айниқса Туркияга террорчиларга қурол-аслаҳа ва одамларни юбориш ёки ҳар қандай моддий-техник қўмакни кўрсатишни тақиқлашга боғлиқ", деб таъкидлади Асад. Акс ҳолда, Асаднинг фикрича, Сурияда янада катта бетартиблик юзага келиши мумкин.

Асад "80 та давлат террорчиларни турли усуллар билан қўллаб-қувватламоқда", деб айтди. Шу сабабли, Асад Россия ва Эроннинг террорчиларга қарши курашдаги кўмагини юқори баҳолади.

"Сурия кичик давлат ва биз кураша оламиз, бироқ террорчиларга кўмак бериш ҳолати мавжуд, шунинг учун бундай вазиятда Дамашққа халқаро кўмак зарур", деб айтди Асад.

Агар Туркия ва Саудия Арабистони Сурияга қўшинларини юборса, Дамашқ бу давлатларнинг ҳарбийларига террорчилар сифатида қарайди, деб қўшимча қилди Асад.

"Агар бу юз берса, биз уларга нисбатан террорчилар каби муносабатда бўламиз. Биз ўз давлатимизни ҳимоя қиламиз", деб давом эттирди ўз сўзларини Асад.

Унинг таъкидлашича, Туркия ва Саудия Арабистони "Сурия ҳудудига киришга ҳеч қандай ҳуқуққа эга эмас". Асаднинг айтишича, террорчилар "ташқаридан кўмак олмоқда" ва бундай кўмак асосан Саудия Арабистони томонидан кўрсатилмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 7271 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 19286 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44811 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46488 Lifestyle
Франциядаги супермаркетлар сотилмаган товарларни муҳтожларга тарқатишга мажбур
11:40 83 Жаҳон
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:20 723 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2462 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 3254 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 4173 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 5326 Спорт
Кўпроқ янгиликлар