Сурия, агар террорчилар ўт очишни тўхтатишдан ўз мақсадларида фойдаланмайдиган бўлса, унда ўт очишни тўхтатишга тайёр, деб айтди Сурия президенти Башар Асад El Pais нашрига берган интервьюсида.

"Биз ҳарбий операцияларни тўхтатишга тайёрлигимизни айтдик, бироқ масаланинг моҳияти террорчилар томонидан позицияларни мустаҳкамлашнинг олдини олиш каби муҳимроқ омилларга боғлиқ", деб айтди Асад.

Асаднинг айтишича, ярашув учун бошқа давлатлар, айниқса Туркия террорчиларга қурол-аслаҳа ва тирик куч етказиб беришни ҳамда логистика масалаларида ёрдам беришни бас қилиши керак.