Германия чемпионатининг 22 тури доирасида ўтказилган «Бавария» - «Дармштадт» (3:1) учрашуви вақтида маҳаллий жамоа мухлислари трибунага катта баннер осишди.

«Альянц Арена» стадиони трибуналаридан бирида ўйин вақтида қуйидаги ёзувлар битилган баннер осиғлиқ турди: «Пеп ҳеч қачон бизники бўлмаган ва бўлмайди ҳам».

Sport1 нашри журналисти Кристиан Ортлеппнинг изоҳ берича бу чемпионатнинг биринчи даврасида «Дармштадт»га қарши ўтган сафар ўйини вақтида маҳаллий жамоанинг баннерига жавоб бўлди.

Ўшанда «Дармштадт» мухлислари «Unser Weed ist besser als euer Pep» ёзувли (таржимаси «Бизнинг наша сизнинг Пепингиздан яхшироқдир») баннер илишганди.

Испаниялик мураббийнинг исми қисқартмаси «Pep» - немисча жаргонда амфетамин моддаси номи билан бир хил.

Қайд этилишича, жавоб баннерида ҳам мюнхенлик мухлислар бу сўзни айнан шу маънода қўллашган ва бу баннер орқали жамоани мавсум якунида тарк этиб, «Манчестер Сити» бошқарувига борадиган Хосеп Гвардиолага нисбатан ҳурматсизлик қилишмаган.