Бразилиянинг Тейшейра шаҳрида антиқа ҳолат юз берди. Шаҳардаги маҳаллий барлардан бирига Чико лақабли капуцин зотидаги маймун кириб, мижозлардан қолган ромни ичиб маст бўлиб қолди.

Маст маймун бардаги пичоқни қўлга киритиб, эркаклар ортидан қувлай бошлади. Гувоҳларнинг айтишича, Чико аёлларга ҳамла қилмаган. Маст маймунни тинчлантириш учун ўт ўчирувчиларни чақиришга тўғри келди. Маймунни тутиб, қўриқхонага олиб боришган, бироқ бир неча кундан кейин у яна ўша барга қайтиб борган.

Мутахассислар, маймун ён атрофдагиларга хавф солади, деган қарорга келиб, уни Бразилия атроф-муҳит институтига топширишган. Энди бу ерда олимлар уни озодликка қўйиш-қўймасликни ҳал қилишмоқда.