Англия кубогининг 1/8 финал босқичида "Челси" ўз майдонида асосий таркиб билан ўйнамаган "Манчестер Сити"ни 5:1 ҳисоби билан тор-мор этди.

1-бўлимда жамоалар биттадан тўп билан алмашишди: Диего Костанинг голига Давид Фопала жавоб тўпини киритди.

Бироқ 2-бўлимда фақат "Челси" вакиллари гол уришди: Виллиан, Гари Кэхилл, Эден Азар ва Бертран Траоре ўз ҳисобларига биттадан тўп ёзиб қўйишди.

Ҳисоб янадаям каттароқ бўлиши мумкин эди, бироқ Оскар 75-дақиқада пенальтини амалга ошира олмади.

Бу ғалаба эвазига Гус Хиддинк шогирдлари мусобақанинг чоракфиналига йўл олишди.

"Челси" "Манчестер Сити"ни Англия кубогида 101 йилу 1 кунда биринчи марта ютди. Аввалги марта лондонликлар "шаҳарликларни" 1915 йилнинг 20 февралида 1:0 ҳисобида ютгандилар.

Англия кубоги. 1/8 финал
Челси – Манчестер Сити – 5:1
Голлар: Коста, 35 (1:0); Фопала, 37 (1:1); Виллиан, 48 (2:1); Кэхилл, 53 (3:1); Азар, 67 (4:1); Траоре, 89 (5:1).
Амалга оширилмаган пенальти: Оскар, 75 (Челси)

Шунингдек, мусобақанинг бу босқичида "Тоттенхэм" ўз майдонида "Кристал Пэлас"га 0:1 ҳисобида ютқазди ва мусобақадан чиқиб кетди.

Тоттенхэм Хотспур – Кристал Пэлас – 0:1
Голлар: Келли, 45+1 (0:1).

Яна бир учрашувда "Вест Хэм" меҳмонда "Блэкберн"ни 1:5 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди.

Блэкберн Роверс – Вест Хэм Юнайтед – 1:5
Голлар: Маршалл, 20 (1:0); Мозес, 26 (1:1); Пайет, 36 (1:2); Эменике, 64 (1:3); Эменике, 85 (1:4); Пайет, 90+2 (1:5).
Четлатиш: Тейлор, 55 – Куйяте, 75.