ЕИ ҳудудига Ливиядан 150 минг қочқин ўтиши кутилмоқда

Жаҳон 21 Февраль 2016 1449

Германиядагилар қочқинларнинг навбатдаги оқимидан хавфсирамоқда. Триполидан "Болқон йўналиши" орқали 150 минг нафар атрофидаги ливиялик қочқинлар Европа Иттифоқи ҳудудига кирииши кутилмоқда.

"Ливиядан 150 минг атрофидаги қочқин Ўрта Ер денгизидан сузиб ўтиб, Европага ўтишга тайёрланмоқда", дейилади Bild am Sonntag нашри хабарида.

Германия ИИВ бу ҳақдаги хабарларни катта ташвиш билан қаршилаган.

Нашрнинг қайд этишича, 22 февраль куни Германия ҳукумати Еврокомиссиядан Шенген келишуви доирасидаги мамлакатлар ўз чегараларини қаттиқ назорат қилишини таъминлашни талаб, расман мурожаат қилмоқчи.

"Миграция инқирози фақат Германияга зарар келтириши адолатдан эмас", дейилган Германия ИИВ баёнотида.

Миграция ишлари бўйича халқаро ташкилот маълумотига кўра, 2016 йилнинг 26 кунида Ўрта Ер денгизи орқали 47 мингдан ортиқ киши Европага ўтган. 2015 йил давомида ЕИ ҳудудига 1 миллион 11 минг 712 нафар қочқин кириб келгани қайд этилган.

NYT: АҚШ самолётлари ИШИДнинг Ливиядаги базаларига зарба берди

Кўпроқ янгиликлар