Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркиянинг унга хавф солувчи террорчиларга қарши хорижда операция ўтказишга ҳуқуқи борлигини айтди, деб хабар бермоқда Hurriyet газетаси.

"Туркиянинг Сурия ва террорчилик гуруҳлари жойлашган бошқа жойларда операция ўтказишга тўлиқ ҳуқуқи бор, чунки бу Туркия олдида турган хавфларга қарши курашишнинг бир қисмидир", деб айтди Эрдўған.

Эрдўған бундай операцияларнинг ўтказилишини "мустақил равишда ўзининг ҳудудий яхлитлигини таъминлай олмайдиган давлатларнинг суверенитетини бузиш деб бўлмаслигини" айтди.

Бир ҳафта олдин турк армияси Сурия шимолида муҳолифат кучларига қарши курашаётган курд жангчиларини ўққа тута бошлади. Анқаранинг таъкидлашича, у фақатгина ўт очишларга жавобан қарши ўт очиш олиб бормоқда.