Испания Примераси, 25-тур: "Реал" "Малага"ни юта олмади

Спорт 21 Февраль 2016 4760

21 февралда Испания Примерасининг 25-турида Мадриднинг "Реал" клуби меҳмонда "Малага" билан учрашди. Зинедин Зидан шогирдлари 1-бўлимда Криштиану Роналдунинг голи эвазига ҳисобни очишди. Роналду чемпионатдаги ўзининг 22-голини киритди. 

Шундан 3 дақиқа ўтиб, яъни 36-дақиқада португалиялик ўйинчида пенальтидан гол уриб, дублни қайд қилиш имконияти пайдо бўлди, бироқ "Малага" дарвозабони унинг зарбасини қайтарди.
Танаффусдан кейин "Малага" ҳисобни тенглаштирди: 66-дақиқада Раул Альбентос "Реал" дарвозасини ишғол қилди. Шундан кейин бошқа голлар бўлмади ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Бу ўйиннинг натижаси чемпионатда ўтказилган 25 ўйин натижасига кўра, "Реал" "Барселона"дан 9 очко ортда қолаётганини англатади, яъни "Реал"да 53 очко, "Барса"да эса 63 очко бор.
Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ҳам 53 очко йиққан, бироқ "Реал"дан битта ўйин кам ўтказган.

"Малага" ушбу дуранг эвазига бир поғонага кўтарилди ва 10-ўринни эгалламоқда.

Испания Примераси. 25-тур
Малага – Реал Мадрид – 1:1
Голлар: Роналду, 33 (0:1); Альбентоса, 66 (1:1).
Амалга оширилмаган пенальти: Роналду, 36 (Реал)

Шу куни ўтказилган яна бир учрашувда "Райо Вальекано" ва "Севилья" ҳам дуранг натижа қайд қилди. Учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланди.

Райо Вальекано – Севилья – 2:2
Голлар: Н'Зонзи, 10 (0:1); Иборра, 20 (0:2); Манушу, 43 (1:2); Федор, 62 (2:2).

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар