Италияда гейзер қаҳвақайнатгичлари сотувчиси Ренато Биалеттининг ҳокини "Мока" қаҳвақайнатгичи шаклидаги идишда дафн қилишди, деб хабар бермоқда Fox News.

Таъкидланишича, 93 ёшида вафот этган Биалетти "Мока"ни ўйлаб топмаган, бироқ уни сотиб машҳур бўлиб кетган.

"Мока"ни Луижи ди Понти ихтиро қилган, 1933 йилда унга патентни алюминий буюмлар сотган Биалеттининг отасига сотган.

1947 йилда Ренато Биалетти отасининг бизнесини мерос қилиб олиб, бу қаҳвақайнатгичларни сотиш мақсадида катта кўламдаги маркетинг кампаниясини ўтказди ва "Мока"ни бутун Итлаияга машҳур қилиб юборди.

Биалетти ҳоки солинган қаҳвақайнатгич Оменья коммунасидаги қабристонда оилавий қабрга кўмилди.

Маълумот учун, "Мока" қаҳвани буғ босими остида тайёрлаш усулига асосланган қаҳвақайнатгич бўлиб, ундан Европада, айниқса Италияда кенг фойдаланилади ҳамда миллий рамзлардан бири ҳисобланади.