Афсонавий The Beatles гуруҳининг етакчиси, марҳум Жон Ленноннинг бир соч тутами Далласдаги аукционда 35 минг долларга сотилди, деб хабар бермоқда Daily news нашри.

10 см лик соч тутамининг бошланғич нархи 10 минг долларга баҳоланганди, бироқ савдолар пайтида унинг нархи 35 минг долларгача кўтарилди.

Аукцион вакилларининг айтишича, 1967 йилда немис сартароши Клаус Барук томонидан қўшиқчидан кесиб олинган бу соч тутами қўшиқчининг аукционларга савдога қўйилган энг узун соч тутами ҳисобланади.