Керри: Обама ва Путин яқин вақт ичида Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришади

Жаҳон 21 Февраль 2016 3592

АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг умид билдиришича, АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин яқин кунлар ичида муҳокама ўтказиб, Сурияда ўт очишни тўхтатиш борасида келишувга эришишади.

"Мен президентларимиз Обама ва Путин яқин кунлар ичида ўзаро мулоқот ташкил қилиб, Суриядаги масалани муҳокама қилади ва бу борадаги келишувга эришишига умид қилаяпман", дейди Керри.

Сурия ҳукумати ва мухолифати ўртасидаги музокаралар 29 январь куни Женевада бошланган. Улар БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2254 рақамли резолюцияси бўйича ўтказилмоқда. БМТ махсус элчиси Стаффан де Мистура 3 февраль куни музокараларда қисқа муддатли танаффус бўлиши, 25 февраль куни музокаралар яна давом эттирилишини маълум қилганди.

Бундан олдинроқ, Сурия мухолифати Россия ўз авиазарбаларини тўхтатиши эвазига ўт очишни тўхтатиши ҳақида маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар