Лондон мэри Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини қўллаб-қувватлади

Жаҳон 21 Февраль 2016 3093

Лондон мэри Борис Жонсон Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини қўллаб-қувватлади. У бу ҳақда Sky News телеканали эфирида айтиб ўтди.

Жонсон жиддий ўйлардан кейин шундай қарорга келганини айтган.

Аввалроқ Жонсон Буюк Британиянинг ЕИдан чиқишини қўллаб-қувватлаши маълум қилинганди.

Бунга жавобан Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Жонсондан Европа Иттифоқидан чиқиш кампаниясига қўшилмасликни илтимос қилган.

Кўпроқ янгиликлар