2015 йилда Siswoo компанияси бир нечта мобиль қурилмаларни тақдим қилди, улардан энг оммавийси ва антиқаси орқа панелида E-ink экранга эга R Darkmoon смартфони бўлди. Жорий йилда Siswoo’нинг MWC 2016 электроника кўргазмасидаги стендида ички ўрнатилган проекторли Siswoo R2 моделини кўриш мумкин бўлади. 

Янги қурилманинг баъзи деталлари ҳозирданоқ маълум бўлди. Қурилма 5,5 дюймли 1920х1080 пикселли дисплей ва 2,5D ойнаси, MediaTek процессори билан жиҳозланган.

Қурилма ҳақида бошқа маълумотлар ҳозирча номаълум.