Невада штатидаги демократларнинг бошланғич сайловлар тақдири карта қандай тушишига қараб ҳал этилди. Бу ҳақда видеони сайлов ташкилотчилари тармоққа жойлаштиришган.

Невадада бошланғич сайловлар кокус-мажлиси шаклида ўтказилади. Сайлов иштирокчилари қайсидир номзодни сайлаш учун, хонанинг ҳар хил бурчакларига бориб туришади. Ҳар бир сайлов участкасида маълум бир номзодни эмас, шартли бирликлар танланади. Кейинчалик бу бирликлар Демократлар съездида партия делегатлари овозларига ҳисобланади. 

Карсон-сити участкасида Ҳиллари Клинтон ва Берни Сандерсга берилган овозлар тенг бўлиб чиқди, лекин ташкилотчилар ҳали 11та шартли белгиларни тақсимлашлари керак эди. Шунда сайловлар тақдирини карталарга ишонишди. Карта дастасини 2 марта чийлашди ва сайловчилар биттадан карта тортишди. Берни Сандерсга етти ғиштин, Ҳиллари Клинтонга эса тўққиз чиллик тушди. Клинтон катта карта билан ютуққа эришди.

Умумий ҳисобда Клинтон Невада штатида 52 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Сандерс эса 48 фоиз овоз йиға олган. Демократлар партияси барча делегатларининг овозлари пропорция тизимида тақсимланади, бу дегани Клинтон Сандерсдан бор йўғи партия съездининг бир неча делегатларини ютиб олган.