Пекинда тутунни ҳайдовчи шамоллатгичлар тизими қурилади

Жаҳон 21 Февраль 2016 1720

Пекин раҳбарияти атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашиш мақсадида кучли шамоллатгичлар (вентиляторлар) махсус тармоғини ишлаб чиқди. Бу ҳақда 21 февралда "Синьхуа" агентлигига Пекин шаҳарсозлик қўмитаси бошлиғи ўринбосари Ван Фэй берган интервьюга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

"Шамоллатгич йўлаклари шаҳардаги ҳаво иқимини кучайтириши мумкин, бу эса тутун ва бошқа ифлослантирувчи омилларни шаҳардан ҳайдашга олиб келади", деб айтди Фэй. Бунда ҳаво ҳарорати шаҳар ташқарисидагидан юқорироқ бўлади.

Фэйнинг айтишича, тизимга 500 метрлик асосий йўлаклар ва 80 метрлик бир нечта кичикроқ йўлаклар киради. Тармоқ шаҳар боғлари ва сув ҳавзаларини бир-бири билан боғлайди ҳамда яшил ҳудудлар ва магистраль йўллар бўйлаб жойлаштирилади.

Тизимнинг қурилиши қатъий назорат остида олиб борилади. Унинг қуриб битирилиши муддатлари айтилмади.

Хитой пойтахти раҳбарияти 2016 йилда атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашиш учун 2,5 млрд доллар сарфламоқчи ва шаҳардаги заҳарли моддалар концентрациясини 5 фоизга камайтирмоқчи. 2013 йилдан 2015 йилгача Пекиндаги заҳарли моддалар концентрацияси 9,9 фоизга камайтирилган.

Пекинда жорий йилда 3,5 мингта корхонани ёпиш режалаштирилмоқда. Аввалги 5 йил ичида 1006 та завод ва фабрика, 228 та бозор ёпилганди.

Ҳавонинг ифлосланиши Хитой учун катта муаммо ҳисобланади: Berkeley Earth тадқиқот марказининг маълумотларига кўра, Хитойда бу муаммо сабабли йилига 4 мингдан кўпроқ одам вафот этади. Ҳавонинг ифлосланишига асосий сабаблардан бири автомобиллардан чиқадиган заҳарли газлар ҳисобланади.

Пекинда рекорд даражадаги тутунланганлик 2013 йилда қайд қилинганди. Ўшанда шаҳардаги ҳавонинг софлиги кўрсаткичи ифлосланганликнинг энг юқори даражасини, яъни 500 пунктдан кўпроқни кўрсатган. Бутун дунё бўйлаб осмонўпар биноларнинг қора тутун билан қопланиб олгани сабабли базўр кўринаётгани, тутунда қолган йўллар ва ҳимояловчи ниқоблар ва респираторлар тақиб олган одамларнинг фотосуратлари ва видеолари тарқалганди.

Кучли тутунланганлик сабабли ҳавода заҳарли моддалар концентрацияси ошади. Ундаги заҳарли моддалар одам организмига кириб, унда тўпланиб, охир-оқибат юрак-томир тизими билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар