Актёр Рихстилла Абдуллаев ўзининг Instagram’даги саҳифасида муҳлиси томонидан берилган кутилмаган саволга жавоб беришига тўғри келди.

Унда актёр ва бошловчидан “Суғдиёна” фильмида ҳақоратли сўзни айтишга қандай тили борганлиги тўғрисида сўралган: 

“Сизнинг санъатингизни ҳурмат қиламиз ва муваффақиятлар тилаймиз! Аммо, бир нарса ҳеч ёдимдан чиқмайди. Аниқроғи, "Суғдиёна" филмида тунги клубда италиялик файласуфнинг “Барча аёллар ....” деган фикрини айтиб ўтган эдиндгиз. Шу жумлани айтишга қандай ботина олгансиз?! Сизни ҳам қизингиз, синглингиз, бўлса керак. Эртага қизингиз шу фильмни кўриб, балки ўзингизга ҳам шу саволни бериши мумкин. Тан олиш керак, ролни қойилмақом қилиб ижро этгансиз. Аммо, биз ЎЗБЕКмиз, бизнинг миллий қадриятларимиз, одоб-ахлоқимиз, менталитетимиз бор! Тўғри келган гапни, тўғри келган жойда айтиш бизга ярашмайди! Аллоҳ таоло барчамизга тавфиқ берсин!”

Актёр мухлисининг кутилмаган саволига жавоб қайтарган.

“Салом! Бу баҳсли масала! Тўғриси у вақтда кино оламига янги кириб келгандим менинг фикримни ҳеч ким эшитмасди. Шунга тўғри тушунинг. Бизни сценарийда бор нарсани ижро этишга мажбурлашади! Ҳозир анча улғайдик, фикримизни ўтказамиз!!!”, – дея жавоб берган у.