"Барселона" сафидаги ўйинлари билан мухлислар севимлисига айланган, Бразилия терма жамоа сафида 1994 йили жаҳон чемпиони бўлган Ромарио ўз талқини бўйича футбол тарихидаги энг кучли футболчилар номини санаб ўтди.

У ўз рўйхатига "Барселона"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси ва "Реал"нинг португалиялик етакчиси Криштиану Роналдуга жой бермаган.

Ромарио биринчи ўйинга ватандоши Пелени лойиқ деб топган бўлса, иккинчи ўринга ўзини қўйди.
Унинг версияси бўйича футбол тарихидаги энг кучли бешлик қуйидагилар:

1. Пеле
2. Ромарио
3. Диего Марадона
4. Роналдо
5. Зинедин Зидан

"Мен иккинчи ўринда бўлишга лойиқман", - деди айни вақтда 50 ёшлда бўлган собиқ футболчи.

Ромарио 2009 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. Унинг 970 учрашув ўтказиб 760та гол ургани айтилади. Футболчининг ўзи эса фаолияти давомида 1000та гол урганини айтади.