АҚШнинг Сан-Бернардино округи ҳокимияти ўзининг твиттерида 2015 йил декабрда бу округда теракт содир этган террорчилардан бирининг iCloud булутли сақлагичидаги Apple-аккаунтдаги пароли Федерал қидирувлар бюроси илтимосига кўра ўзгартирилганини маълум қилди.

"Сан-Бернардино округи ФҚБ билан ҳамкорликка борди ва унинг илтимоси билан iCloud булутли сақлагичидаги террорчига тегишли паролни ўзгартирди", дейилмоқда хабарда.

ФҚБ айни вақтда бу хабарга ҳеч қандай изоҳ бермади.