Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли АҚШ ҳукуматидан туркияликларнинг Суриядаги курд жангариларига қарши курашда зарур ёрдамларни кўрсатишга чақирди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Унинг айтишича, Туркия Анқарадаги терактдан кейин мамлакат бўйлаб хавфсизлик чораларини кучайтирган.

Довудўғлининг қайд этишича, "Курдистон ишчилар партияси" Анқарадаги теракт учун жавобгарликни Сурия курдларини нишондан олиш учун ўз зиммасига олган.

Бундан олдинроқ, АҚШ президенти Барак Обама Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни Сурия шимолидаги жангариларга қарата ўт очишни тўхтатишга чақирганди.