Зика вируси: Дунёга таҳдид солаётган бу касаллик қай даражада ва қай жиҳатлари билан хавфли?

Жамият 21 Февраль 2016 11510

Яқин-яқингача Африка аҳолиси ва бошқа баъзи орол давлатлар аҳолисига зарар етказган, экзотик касаллик ҳисобланган Зика вируси эндиликда глобал таҳдид дея эълон қилинди. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Лотин Америкасида кенг тарқалиб бораётган Африканинг Зика вируси Канада ва Чилидан ташқари бутун ғарбий ярим шарга хавф туғдираётганини эълон қилган. Қон сўрар пашшалар орқали юқадиган Зика вируси келтириб чиқарадиган безгак инсон ҳаёти учун таҳдид уйғотмайди.

Унинг таъсири болалардаги микроцефалия билан боғлиқ. Жанубий Америкадан узоқда яшайдиганларга бу вирус тўғридан-тўғри таҳдид солмаслиги мумкин, бироқ ҳақиқат шундаки, инсонлар ва касалликлар саёҳат қилишади. Келинг, нимадан қўрқиш ва нимадан эҳтиёт бўлиш кераклигини аниқлаб оламиз.

Зика вируси: нима учун хавотирга тушиш даркор?
Агар ҳомиладор аёл Зика вируси билан касалланган бўлса, бу бола миясининг зарарланиши билан туғилиш хавфини оширади. Вирусга қарши вакцина, махсус дорилар мавжуд бўлмагани каби болани унинг таъсиридан ҳимоя қилиш имконияти ҳам мавжуд эмас. Вирус ва унинг асоратлари кам ҳолатлардагина учраши инсонни хурсанд қилади.

Зика вируси 20 фоиз ҳолатлардагина ҳароратнинг кўтарилиши, тошма тошиши, бўғимлардаги оғриқ ва конъюнктивит билан кечади. Касалланганларнинг кўп қисми ҳароратнинг бироз кўтарилишини бошдан кечиришади ва касаллик белгиларини умуман ҳис қилишмайди. Касалликнинг барча белгилари икки кун, кўпи билан бир ҳафтада ўтиб кетади.

Зика вируси флавивируслар турига киради, бу сариқ безгак ва денге безгагининг қариндоши. Мазкур касалликларнинг бари чивинлар орқали юқади.

Яқин вақтгача Зика вирусига катта аҳамият қаратилмаган. У кам учрар, унга жиддий касаллик сифатида қаралмас эди. Бироқ касалликнинг 2015 йилда Бразилияда авж олиши вирус ва янги туғилган чақалоқлардаги микроцефалия орасидаги ўзаро боғлиқликка аниқлик киритди.

Ҳомиладор аёлларга вирус тарқалган мамлакатларга бормаслик маслаҳат берилди.

Зика вируси ва микроцефалия ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқ эмас, бироқ ана шундай эҳтимол мавжуд. Вирус Бразилияга яқинда, яъни 2014 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш вақтида етиб борди. Ана шундан кейин микроцефалия ҳолатлари авж олди. Вирус тарқалишда давом этиши мумкин: ёзги Олимпиада-2016 Риода бўлиб ўтади.

Бразилия ҳукумати янги туғилган чақалоқларда 4 минг нафарида бош айланаси 33 см дан кам эканлигини айтмоқда. Таққослаш учун: одатда мамлакатда ҳар йили 150 нафардан ортиқ бўлмаган миқдорда мана шунга ўхшаш ҳолат кузатилади. Рақамлар бўрттириб юборилган бўлиши ҳам мумкин: болаларнинг катта қисми бош ҳажмининг кичик бўлишига қарамай соғлом. Бундан ташқари, баъзиларда микроцефалия бошқа сабаблар туфайли юзага келган. Мана шу истиснолар ажратиб олинишига қарамай, қолган барча ҳолатлар Зика вирусининг зарарини намойиш этмоқда.

Фақат ҳомиладор аёллар хавотирга тушиши керакми?
Бошқалар учун ҳам хавотирга асос бор. Ҳомиладор бўлмаганларни ҳам хатарга соладиган Гийен-Барре синдроми асорати кузатилиши мумкин. Бу организмнинг иммун тизими ўз асаб ҳужайраларига зарар келтирадиган, кам кузатилувчи касалликдир. Синдром юқумли касалликлар - энтеритдан тортиб, гриппгача бўлган касалликлар билан бошланади.

Зика вируси ва Гийен-Барре синдроми ўртасидаги ўзаро боғлиқлик юқорида айтиб ўтилганидек исботланмаган. Бироқ Бразилияда Зика вируси ва мазкур синдромнинг авж олиши бир вақтга тўғри келди.

Зика вируси жинсий йўл орқали ҳам юқиши мумкин. АҚШда ана шундай ҳолат қайд этилди: жуфтликнинг бир вакили вирус тарқалган минтақада бўлиб қайтган ва бошқасига бу вирусни юқтирган. Шунга ўхшаш яна иккита ҳолат (бири 2007 йилда, бошқаси 2011 йилда юз берган) бу эҳтимолдан холи эмаслигини намойиш этмоқда. Юқумли касалликлар бўйича мутахассис Скот Уиве (Scott Weaver) The New York Times’ га берган интервьюсида бу ҳолатни қуйидагича изоҳлаган:

"Агар менда Зика вируси кузатилганида, бу вақтда менинг рафиқам репродктив ёшда бўлганида, мен бир неча ҳафта давомида қўшимча равишда сақланган бўлар эдим". (Скотт Уиве)

Жинсий йўл билан юқиш ҳолати мавжуд бўлса ҳам, у жуда кам учрайди. Бироқ бу мазкур маълумотни инкор этиш мумкинлигини англатмайди. Шундай экан хавфли минтақаларга саёҳат қилар экансиз, уйда ҳам ҳимояланишни унутманг.

Яна бир муҳим жиҳат мавжуд. Агар болали бўлишни режалаштирмаётган бўлсангиз, бироқ назарий жиҳатдан ҳомиладорлик эҳтимоли бўлса, ҳомиладорлар учун берилган кўрсатмаларга бошқалар ҳам амал қилишлари лозим. Бошқача қилиб айтганда, саёҳатгача, саёҳат вақтида ва ундан кейин алоҳида эътибор билан сақланиш лозим ва репеллентларни эҳтиёткорлик билан танлаш керак. Нима бўлиши мумкинлигини олдиндан билиб бўлармиди?

Репеллентлар ёрдам берадими?
Ҳа, ёрдам беради. Ҳеч нарса юз фоизлик кафолат бермайди, бироқ таркибида ДЭТА бўлган репеллентлар чивинларни самарали равишда ҳайдайди. Табиий таркибга эга бўлган воситалар ҳам иш беради.

ДЭТАдан тўғри фойдаланилса, ҳомиладорлик ҳолатларида ҳам хавфсиздир. Ҳимояни вақтида янгиланг, чунки бир неча соат ўтгач, репеллентнинг таъсири камаяди.

Қайси минтақалар хавфли ҳисобланади?
Бориш учун хавфли саналган мамлакатларнинг тўлиқ рўйхати бу ерда келтирилган. Рўйхатда 25дан ортиқ банд бор, у ердан орол давлатлар ҳам ўрин олган.
Микроцефалиянинг авж олиш ҳолатлари қуйидаги расмда акс эттирилган. Бу интерактив харита скриншоти бўлиб, унда батафсил маълумотни топиш мумкин.

Микроцефалиянинг авж олиш харитаси
Зика вируси илк маротаба 1947 йилда Африкада қайд этилган, бироқ у ерда вирус эпидемия даражасига етмаган, алоҳида ҳолатларгина кузатилган.
У сариқ безгак чивини туридаги чивинлар орқали юқади. Уни майда оқ доғлар орқали таниб олиш мумкин. Ҳашоратлар кундуз куни фаол бўлади. Чивинлар яшайдиган барча минтақаларда ҳам касаллик авж олиш ҳолатлари кузатилмаяпти, бироқ касалликни юқтирувчилар бор экан, касаллик ҳам юзага келиши мумкин.

Зика вирусини тарқатувчилар
Ушбу чивинлар илиқ иқлимни хуш кўради. Иссиқ мамлакатлардан касалликни юқтириб олиш орқали касаллик тарқалиши мумкин.

Хавфли деб ҳисобланган минтақага боришнинг бўлажак бола учун таҳдиди
У қадар катта эмас. Бразилияда қайд этилган 4000та микроцефалия ҳолати барча чақалоқлар умумий сонининг 0,1 фоизини ташкил этган.
Ҳомиланинг зарарланиши ҳавфи ҳомиладорлик вақтида цитомегаловирусни юқтириб олиш хавфига тенг. Қизамиқ, қизилча ва паротитга қарши вакцина мавжуд бўлмаган вақтларда айнан қизилча микроцефалиянинг асосий сабаби бўлган. Яъни микроцефалияни Зика вируси орқали юқтириб олиш хавфи одатий касалликларга қараганда камроқ. Шунинг учун ҳатто Бразилияда ҳам айниқса репеллентдан фойдаланилганида касалланиш мушкул. Бироқ ҳомиладорларга саёҳатни кейинга суриб туришга тўғри келади.

Бола Зика вируси билан касалланганлигини қандай аниқлаш мумкин?
Агар ҳомиладор бўлсангиз, шифокорга юқтириб олиш хавфи юқори бўлган мамлакатда бўлганингизни айтинг. Агар тошмалар, юқори ҳарорат ва кўзларнинг қизариши ҳолатлари юз берса, бу ҳақида тезкорлик билан шифокорга маълум этиш даркор. Касаллик бошқа юқумли касалликлар каби симптоматик даволанади. Ҳомиладорларга қўшимча кўрик талаб этилиши мумкин:
ПЦР усули билан қон таҳлилини ўтказиш
Амниоцентез – ҳомила атрофидаги сувдан олиб, вирус мавжудлигини таҳлил этиш;(Бироқ бу усул ҳомила учун хатарли, шунинг учун жуда кам ҳоллардагина қўлланилади);
Ҳар 3-4 ҳафтада доимий равишда ультратўлқинли тадқиқот ўтказиш. (Бу эса бола миясининг ривожланишини кузатиб бориш имконини яратади;

Мураккаб саналган жиҳат шундаки, тестнинг қандай натижалари микроцефалияси мавжуд бўлган бола дунёга келишига таъсир кўрсатишини аниқ айтиш имконсиз. Ультратўлқинли тадқиқ этиш ҳам ҳомиладорликнинг 24 ҳафтасигача мазкур касалликнинг ривожланишини кўрсатиб беролмайди.

Шунинг учун, Зика вирусини юқтириб олган бўлсангиз, номаълумликлар талайгина бўлган мушкул вазиятда қоласиз Ҳеч ким қоннинг ижобий таҳлили нимага олиб келиши ва вирус болага қандай таъсир ўтказишини билмайди.

Зика вируси болаларга кейинчалик қандай таъсир кўрсатади?
“Микроцефалия – бу қора қути”, - дея ёзади журналист Ана Касерас (Ana Caceras). Шифокорлар у юра олмайди, гапира олмайди дейишган эди. Бироқ улар хато қилишди.
Кўплаб ҳолатларда шифокорлар ҳақ бўлиб чиқишади: микроцефалия оғир оқибатларга олиб келади, болалар ҳаётдан эрта кўз юмишади. Зика вируси энг оғир ҳолатларни юзага келтиради.

Ҳозирча бу янги кашфиёт, шунинг учун вирус туфайли микроцефалия билан туғилган болалар қандай ривожланишини олдиндан айтиш қийин. Мисол учун цитомегаловирус миядаги ҳужайраларни шикастлантиради, шунинг учун асаб тўқимаси керагича ривожланмайди. Зика вируси ҳам шундай ишлаши мумкин.

Микроцефалияни қайтариш мумкин эмас, бундай болаларнинг максимал равишда имконли ривожланиши билан даволашга эришиш мумкин.

Бутун дунёда бу борада нималар амалга оширилмоқда?
Вакцинасиз ва махсус дориларсиз кўп нарсага эришиб бўлмайди. Мамлакатлар сайёҳлар учун маслаҳатлар рўйхатини ишлаб чиқишмоқда ва ҳомиладор аёлларга хавфли жойларга бормасликни тавсия қилишмоқда.

Бразилия ва Сальвадорда ҳомиладорликни бироз муддатга қолдиришни таклиф қилишмоқда (Сальвадорда 2018 йилгача). Бу маслаҳатга риоя қилиш осон эмас (айниқса Сальвадорда, бу ерда контрацепция қиммат туради).

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бир неча йўналишда иш олиб боряпти:
Ташхис ва тестларни ривожлантириш. Бу вакцина ва даволашни ишлаб чиқишга қараганда муҳимроқ вазифадир. Сифатли тест ўтказишсиз кимни даволаш кераклиги ва касалликнинг қай даражада авж олганини айтиб бериш мумкин эмас.

Чивинлар кўпайишининг олдини олиш. Инсонларга касалликни юқтириб олиш хавфини камайтириш учун ҳимоя воситалари зарур.

Эпидемия тарқалган мамлакатларга врачлик ёрдамини кўрсатиш. Мисол учун, у ерда микроцефалияси бўлган болаларга невролог ва физиотерапевтларнинг ёрдами керак.

Ташкилот вирус тарқалган мамлакатларга бориш билан боғлиқ чекловларни белгиламаяпти. Бироқ баъзи мамлакатлар ҳомиладорларга хавфли минтақаларга бормасликни маслаҳат беришмоқда.

Ҳозирги вақтда Зика вируси билан курашишнинг энг самарали усули дезинсекция, яъни чивинларга қарши курашиш бўлади. Бу тўпланиб қолган сувларни йўқ қилиш ва инсектицидлардан фойдаланишни ўз ичига олади.

Чивинлар кўплаб касалликларни тарқатгани туфайли Зика вируси атрофидаги ҳадиклар улар билан курашишда қўл келиши мумкин. Вакцина ишлаб чиқиш арафасида, йил охиригача синовдан ўтказилади. Зика вирусининг таъсири билан боғлиқ номаълум масалалар яқин йилларда аниқланади, зарарланган болалар эса имкони борича ўсиш ва ривожланишда давом этади, шифокорлар эса қайта тикланишнинг энг самарали усулларини излайдилар. Шунинг учун ҳозирда мазкур вирус қай даражада хавфли эканини айтиш мушкул. Бу масала ўрганиб чиқиш босқичида экан, эҳтиёткорлик чораларини қўллаш фойдадан холи бўлмайди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар