Араб давлатлари лигаси бош котиби Набиль ал-Арабий Сурия ҳудудида Туркия ва ҳеч қандай араб давлати қўшинлари йўқлигини айтди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

"Айни вақтда мен Сурия ҳудудида ҳеч қандай турк ва араб давлатлари қўшинларини кўрмаяпман", деб айтди ал-Арабий.

Ал-Арабий Россия ҳукумати билан кўпчилик араб давлатлари ўртасида Суриядаги ихтилофни тартибга солишдаги қарашларда ўзаро зиддиятлар борлигини айтди.