Башар Асад Сурия ҳудудига кирса Туркияни нима кутиши ҳақида маълум қилди

Жаҳон 22 Февраль 2016 18834

Сурия президенти Башар Асад Испаниядаги El Pais газетаси учун берган интервьюсида Туркия ва Саудия Арабистони ўз мамлакати ҳудудига қуруқликдаги қўшинларини киритса, уларга террорчилар сифатида қаралишини айтиб ўтди.

У бундай ҳолатда ўзида бошқа йўл қолмаслиги, Сурия чегаралари ҳимоя қилиниши учун ўзаро уруш бошланишини билдирган.

Ўз навбатида, Башар Асад мухолиф кучлар билан тинчлик сулҳи тузишга розилигини, бунинг учун маълум шартлари борлигини қўшимча қилган. У ўт очишни тўхтатиш ўз зарарига ишламаслигини истамоқда. Асад бу Туркиянинг ҳудуддаги жангариларни кучайтириб юборишига олиб келишидан хавфсирамоқда.

Асаднинг айтишича, мухолифатдагилар қуролларини топширганидан кейингина улар билан музокара бошлашини маълум қилган. У таслим бўлганлар афв этилишига ваъда берган.

"Бу жараён бошланган. Охирги вақтларда тез-тез таслим бўлиб, қуролларни топшираётган гуруҳлар қайд этилмоқда. Улар ИШИДга қарши курашиш учун Сурия армиясига келиб қўшилишмоқда", дейди Асад.

Сурияда 2011 йилдан буён фуқаролик уруши давом этмоқда. Унда асосан 3та томон, Сурия ҳукумати, мухолиф кучлари ва ИШИД жангарилари ўзаро жанг қилмоқда. Бу вақт ичида юз минглаб кишилар уруш қурбони бўлди. 5 миллиондан ортиқ киши қочқинга айланди.

2016 йилнинг 16 февралида Туркия АҚШни Сурия ҳудудидаги ИШИДга қарши курашиш учун қуруқликдаги ҳарбий амалиётларни бошлашга чақирди. Бундай ҳаракатларга Саудия Арабистони ҳам жалб этилиши ҳақида хабарлар чиққан.

21 февраль куни АҚШ Давлат департаменти раҳбари Жон Керри Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокаралардан кейин яқин вақт ичида Сурияда ўт очиш ишлари тўхтатилиши, Сурия ҳукумати ва мухолифат ўртасида сулҳ тузилишига эрилиши ҳақида маълум қилди.

Керри: Обама ва Путин яқин вақт ичида Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришади

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар