Британиянинг British Petroleum нефть компанияси йиллик инвестициялар ҳажмини сезиларли камайтирмайди, деб айтди компаниянинг бош иқтисодчиси Спенсер Дейл. Бу ҳақда RNS нашри хабар берди.

Дейлнинг айтишича, нефть-газ компаниялари инвестицияларини қисқартиришга мажбур бўлаётганига қарамасдан, BP 2016 йилда инвестицияларга 17 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда.

Дейлнинг таъкидлашича, бундай инвестициялар ҳажми узоқ муддатли энергетик етказмаларни кафолатлаш учун амалга оширилади.