“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ташаббуси билан Ўзбекистон давлат санъат маданият институтида эстрада ижодкорларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин ижод қилишларига кўмаклашиш, ҳозирги замон талабларини инобатга олган ҳолда мутахассислар ёрдамида ижодкорлар учун зарурий бўлган билим ва кўникмалар олишларига шароит яратиш, жамият тараққиётида санъаткор ижодининг аҳамиятини янада кучайтириш, уларни ўз ижодлари орқали ёшлар тарбияси, оммага ватанпарварлик руҳини сингдириш, тинчликни сақлаш, Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиш, таҳдидлардан огоҳликка чақириш каби йўналишларда хизмат қилишга ундаш учун 2016 йил давомида эстрада ижодкорларига мўлжалланган махсус малака ошириш ўқув курсларида таҳсил олмоқдалар.

Ушбу ўқув курсларида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги, нутқ ва саҳна маданияти, вокал санъати, саҳна ҳаракати фанлари ўқув дастурига киритилган.

Бугун ушбу ўқув курсининг илк кириш дарси бўлиб ўтди, деб хабар беради “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси матбуот хизмати.