Facebook компаниясида ижтимоий тармоқларда виртуал реаллик (VR)ни оммалаштириш лойиҳаси бўйича янги бўлим иш бошлади. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

"Биз бутун эътиборини виртуал реалликнинг келажакда ижтимоий тармоқлар билан ўзаро таъсирини ўрганишга жалб қиладиган гуруҳ яратдик", - дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, бу гуруҳ "VR компьютер платформасига тобора яқин кириб бораётган бир пайтда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳозирги VR технологиялари орқали қандай мулоқотга киришиши"ни ўрганади.

Бундан ташқари, хабарда махсус гуруҳ Oculus ва Facebook`нинг бошқа гуруҳлари билан тиғиз ҳамкорликда бўлиши таъкидланган.

Бундан олдинроқ, Марк Цукерберг Facebook`даги ўз саҳифасида Samsung билан ҳамкорликдаги ишлари ва виртуал реалликнинг келажаги ҳақида гапириб ўтганди.