Швейцариянинг Trafigura трейдери яқин ҳафталарда биринчи 700 минг америка нефтини Исроилга етказиб беради, деб хабар бермоқда RNS нашри.

Таъкидланишича, бу АҚШнинг тўлиб кетган нефть омборларини бўшатишга ва 12 йиллик минимум даражага арзонлашиб кетган WTI нефти савдоларига босимни камайтиришга имкон беради.

Аввалроқ АҚШда нефть экспорт қилишга 40 йил давом этган тақиқловнинг бекор қилинишини қўллаб-қувватлаган компания ва сиёсатчилар америка нефтининг сотилиши Исроил ва АҚШнинг Европадаги иттифоқчиларига ОПЕК ва Россиядан камроқ тобе бўлишга ёрдам беришини айтгандилар.

Trafigura компанияси нефть департаменти бошлиғи Бен Луккокнинг айтишича, айни вақтда WTI нефтини март шартномалари бўйича Европа ва Исроилга сотиш нафлироқдир.