Италия бош вазири: “еттилик” саммити 2017 йилда Флоренцияда бўлиб ўтади

Жаҳон 22 Февраль 2016 1390

Италия раҳбарлигидаги G7 саммити 2017 йил Флоренцияда бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Италия бош вазири Маттео Ренци чет эллик журналистлар учун бўлиб ўтган матбуот анжуманида эълон қилди, хабар беради ТАСС.
Унга қадар G7 мамлакатларининг бир нечтасида давлат раҳбарлигига сайловлар ниҳоясига етган бўлади.

Ренци Флоренция шаҳарларининг бирида туғилган, икки йил аввал ҳукуматни бошқаришни бошлагунга қадар шу шаҳарнинг мэри мансабида бўлган.
Еттилик гуруҳи (англ. Group of seven, G7) – Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Японияни бирлаштирувчи халқаро клуб. Шу мамлакатлар лидерларининг норасмий форуми (Европа комиссияси иштрокида) ҳам худди шундай ном билан аталади. Бу форумда халқаро долзарб муаммоларга ёндошувлар келишиб олинади. Эълон қилинмаган қоида бўйича, гуруҳ саммити ҳар йили аъзо мамлакатларда навбатма навбат ўтказилади.

Кўпроқ янгиликлар