Британиядаги MasterCard тўлов тизими тўловларни амалга оширишни селфи орқали тасдиқлаш тизимини йўлга қўяди.

Бу жараён мобиль телефонлар орқали тўловлар амалга оширилганда шахсни тасдиқлаш тизимини мукаммаллаштириш мақсадида ишлаб чиқилди, хабар беради Financial Times.

Бундан ташқари, MasterCard мижозлари бармоқ излари ёрдамида ҳам шахслрини тасдиқлаб, тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Мазкур технологиядан АҚШ ва Нидерландияда фойдаланишни бошлашган.