Олимпиадага йўлланма олган ўзбекистонлик спортчиларга 50 млн сўмдан мукофот пули берилади

Спорт 22 Февраль 2016 8085

Ўзбекистонда биринчи марта Олимпиада лицензиясини қўлга киритган спортчилар ва уларнинг мураббийлари учун мукофот татбиқ этилди. Бу ҳақда республика Олимпиада қўмитаси вакилига асосланган ҳолда Sputnik нашри хабар берган.

Манбанинг айтишича, спортчилар ва мураббийлар учун мўлжалланган мукофот қиймати 50-60 млн сўм атрофида. Олимпиадада ютиб олинган совринлар учун эса алоҳида мукофотлар берилиши айтилган.

“Биз спортчилар ва уларнинг мураббийлари учун, Бразилия олимпиадаси олдидан, биринчи марта бундай қўшимча рағбатлантирувчи омил киритдик. Шундай йўл билан биз ўз атлетикачиларимизни нафақат маънавий балки моддий йўл билан ҳам қўллаб-қувватламоқчимиз”, — деди Миллий Олимпиада қўмитаси вакили.

Олимпиадада олтин, кумуш ва бронза медаллар олган спортчилар учун бериладиган мукофотлар ҳам сақланиб қолган. Уларнинг аниқ миқдори, одатдагидек, олимпиададан бир ой олдин, президент қарори билан белгиланади. Одатга кўра, Олимпиада қўмитаси ҳам ғолиблар учун алоҳода мукофот белгилайди.

Ўзбекистон Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган олимпадага катта умид боғлаган. Лондонда бўлиб ўтган олимпиада ва паралимпиадага қараганда Ўзбекистон делегациясида спортчилар сони тўрт баравар ошиши кутилмоқда. Бўлажак олимпиада учун Ўзбекистон жамоаси юзга яқин йўлланмани қўлга киритишни режалаштирган.

Қўмита бу борада сузувчилар, дзюдочилар, гимнастикачиларга катта умид боғламоқда. Бугунги кунгача Ўзбекистон спортчилари ихтиёрида 30та йўлланма бор.

2016 йилги ёзги олимпиада ўйинлари 5–21 август кунлари давомида, Бразилиянинг йирик шаҳарларидан бири Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтади. Мусобақалар Бразилиянинг Белу-Оризонти, Бразилиа, Салвадоре ва Сан-Паулу шаҳарларида ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бу Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган илк олимпиада ўйинларидир. Лотин Америкасида 1968 йили Мехико шаҳрида Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтганди.

Рио олимпиадасида 306та медаллар шодаси учун, 206 мамлакатдан келган спортчилар баҳс олиб боришади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар