Маълум бўлишича, жиноий гуруҳ аъзолари Пекин атрофида ва Хэбэй провинциясидаги хонадонлардан итларни ўғирлаб, кушхоналарга сотиш билан шуғулланган.

Пекин полицияси гуруҳнинг 100 лаб итларни сотиб юборган 4 нафар аъзосини қўлга олди. Бу ҳақида Синьхуа агентлиги маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.

Улар кўпроқ йирик-йирик итларни, шу жумладан, тибет мастифи, тилларанг ретривери ва қимматбаҳо зотларни ҳам ўғирлашган.

Жиноятчилар кушхонага итнинг бир килограммини 16 юань(2,4 доллар)дан пуллаган. Шу тарзда улар 40 минг юань (6,1 АҚШ доллари) даромад қилгани маълум бўлди.

Маълумот ўрнида: Тибет мастифи дунёдаги энг қиммат зотли ит ҳисобланади.
2014 йил ана шундай зотли итни Циндаолик пулдор 2 миллиона АҚШ долларига сотиб олган. Унинг бўйи 80 см, вазни эса 90 кг.гача ошган эди.