Россия Президенти Владимир Путин ва Қатар амири Тамим ибн Ҳамад Ал-Тоний телефон суҳбатида Суриядаги кризисни меъёрлаштиришда ёрдам бериш учун икки томонлама алоқаларини фаоллаштириш тўғрисида келишиб олишди.

“Қатар амирининг яқинда Москвага қилган ташрифи чоғидаги музокараларнинг давоми сифатида, раҳбарлар Суриядаги аҳволга доир долзарб масалаларни муҳокама қилишди”, - дейилади Кремль матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ, Қатар амири Тамим ибн Ҳамад Ал-Тоний Россияни жаҳон барқарорлигига эришишда асосий ролни ўйнашини маълум қилганди.

Путин билан бўлган суҳбатда амир Яқин Шарқ муаммоларига ечим топиш учун Қатар Москва билан алоқаларини ривожлантириш ниятида эканини билдирган.